Жорий йилнинг 8 сентябрь санасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Янги Зеландия термасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. Бу ҳақда Uff.uz хабар бермоқда.
Миржалол Қосимов шогирдлари Осиё ўйинлари олдидан жиддий тайёргарликка эга бўлади. Маълум бўлишича, Янги Зеландия терма жамоаси Ўзбекистон футболини яқиндан ўрганишни бошлаган.
Ушбу давлатда чоп этиладиган The Dominion Post, Neuseeland News, The Eastbourne Herald, Nelson Maiл нашрлари имкон қадар Ўзбекистон футболи ҳақида маълумотлар йиққан ва қисқа сатрларда чоп этган.
«Олинган маълумотларимиз шуни кўрсатмоқдаки, Ўзбекистон термаси авлодлар алмашинувини бошидан ўтказмоқда. Таркиб бутунлай янгиланиш арафасида. Бош мураббийи Миржалол Қосимов кўплаб ёшларни синаб кўрмоқда ва муносибларни таркибга киритмоқда.
Бу билан Ўзбекистонни кучсизланган демаган бўлардик. Сабаби, ушбу давлат ҳамиша йирик мусобақаларнинг доимий иштирокчиси бўлиб келган ва кучли футболчиларига эга. Бизга қарши жанговор таркиб тушмаса-да, барибир Тошкентдаги ўйин кўп нарсаларни англатиши мумкин.
Шундай экан, Рики Херберт (бош мураббий) шогирдлари олдида муносиб рақиб турибди. Ҳар ҳолда Тошкентда қизиқарли ўйин ўтиши шубҳасиз», — дейилади номлари тилга олиган нашрларнинг спорт рукни остида чоп этилаётган хабарларда.
Изоҳ (0)