Оммабоп хабар алмашиш тизими – WhatsApp’нинг янги версиясидан Android Wear қурилмаларида ҳам фойдаланиш мумкин бўлди. Бу ҳақда Phonearena.com сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Эндиликда Android ақлли соатларида ҳам WhatsApp’ни ишлатиш мумкин. Ақлли соатлар учун мўлжалланган WhatsApp дастури Play Store’да йўқ. Уни WhatsApp’нинг расмий сайтидан юклаб олиш зарур.
WhatsApp’га келган хабарлар ақлли соат дисплейида кўринади ва уларга овозли хабар билан жавоб қайтариш мумкин. Ёки аввалдан сақлаб қўйилган овозли буйруқлар билан «Ҳа», «Йўқ», «Ха-ха», «Лол» каби матнли хабарларни жўнатиш мумкин.
Изоҳ (0)