Михаил Ходорковский онасининг дафн маросими 11 август куни Москва вилоятидаги Коралловода ўтказилади. Маросимда «ЮКОС» нефт компанияси собиқ раҳбарининг ўзи иштирок этмайди. Бу ҳақда «Вести» хабар берди.
«ЮКОС» собиқ раҳбарининг онаси Марина Ходорковская 3 август куни узоқ давом этган касаллик туфайли вафот этди.
Ходорковскийнинг ахборот хизмати котиби Олга Писпаненнинг маълум қилишича, миллиардер Россияга кела олмайди.
Эслатиб ўтамиз, Михаил Ходорковский 2013 йилга қадар фирибгарлик ва ўғрилик учун ўн йилдан кўпроқ қамоқда ўтирган. Озодликка чиқиши биланоқ хорижга кетган. Ҳозирда унинг Швейцарияда турар жойи бор.
Изоҳ (0)