АҚШда ўз ниҳоясига етган Халқаро чемпионлар кубоги финалида Луи ван Гал бошчилигидаги «Манчестер Юнайтед» жамоаси «Ливерпуль»ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, яна бир совринни клуб музейига олиб қўйди. Бу ҳақда Uff.uz хабар бермоқда.
Дастлаб ҳисобни пеналтидан Стивен Жеррард очган бўлса-да, Уэйн Руни, Хуан Мата «қизил иблислар»ни олдинга олиб чиқди.
Захирадан майдонга тушган Хессе Лингард эса ҳисобни 3:1 кўринишига олиб келди.
Шу тариқа, Майами шаҳрида ўтган International Champions Cup мусобақасининг бош соврини «МЮ»га насиб этди.
International Champions Cup (Финал)
«Манчестер Юнайтед» — «Ливерпуль»: 3:1 (0:1)
Голлар: 0:1 — Жеррард (14, пен.). 1:1 — Руни (55). 2:1 — Мата (57). 3:1 — Лингард (88).
«МЮ»: Де Хеа, Эванс, Смоллинг, Жонс, Валенсия, Эррера, Флетчер, Янг, Мата, Руни, Эрнандес.
«Ливерпуль»: Миньоле, Келли, Жонсон, Шкртел, Сако, Жеррард, Аллен, Хендерсон, Коутиньо, Ламберт, Стерлинг.
Изоҳ (0)