Тошкент ҳайвонот боғига битта эркак ва иккита урғочи буғу келтирилди. Улар ламалар ёнидаги майдончага жойлаштирилди. Бу ҳақда Тошкент ҳайвонот боғи маълумотига асосланиб, Gazeta.uz хабар берди.
Ҳайвонлар биринчи икки кун бироз ётсиради, учинчи кун эҳтиёткорлик билан тўсиққа яқинлаша бошлади.
Буғулар назокат ва тезлик рамзлари ҳисобланади. Ташқи кўринишидан улар ўзларидан икки майдонча кейиндаги олачипор кийикларга ўхшайди. Бироқ танасининг ён қисмидаги оқ чизиқлар ва шохининг шакли буғуларни кийиклардан ажратиб туради.
Буғулар ўзлари дастлаб тарқалган жойда ҳозирда ноёб ҳайвонга айланган. Ўтган аср бошида у Шимолий Африка ва Европанинг жанубида йўқолиб кетди. Осиё минтақасида ҳам буғуларнинг мазкур тури анча камайиб кетган. Ҳозирда уларни фақат ҳайвонот боғлари ва қўриқхоналарда учратиш мумкин.
Изоҳ (0)