Келаси йил Испаниянинг икки «Реал» ҳамда «Барселона» жамоалари Осиёнинг бир қатор давлатларида ўртоқлик учрашувларини ўтказишлари мумкин. Бу ҳақда Uff.uz хабар бермоқда.
Уларни Хитой, Япония, Индонезия ва Жанубий Корея давлатларида ўтадиган тижорат мусобақаларига таклиф қилишмоқда.
Ушбу мусобақаларни ташкиллаштирадиган корхона раҳбарлари икки жамоага ҳам бир неча 10 миллион евро даромадни ваъда қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, охирги марта «Реал» жамоаси Осиё давлатларига 2010 йилда сафар қилганди. Сўнгги беш йилда бўлса, «Қироллик клуби» АҚШга саёҳат қиляпти.
Изоҳ (0)