Москва вилоятида истиқомат қилувчи 26 ёшли шахс бировнинг мулкини қасддан йўқ қилишда гумон қилиниб, Домодедово туманида қўлга олинди. Бу ҳақда «Москва 24» хабар берди.
Тезкор маълумотларга кўра, гумондор тунда Домодедово аэропортига кириб, спорт сумкасидан ханжар олиб, тўхташ жойида турган автомобилларни синдира бошлаган.
«Москва 24» телеканалининг ахборотига кўра, у бешта — BMW, Mazda, Volvo, Range Rover ва Audi R8 автомобилларига зарар етказишга улгурган. Қайд этилишича, энг кўп зиён Audi R8’га етказилган.
Орадан бир қанча вақт ўтиб, воқеа содир бўлган жойга полиция ходимлари етиб келиб, гумондорни Ички ишлар бўлимига олиб кетган.
Мутахассислар гумондор шахс жиноятни содир этаётган вақтида гиёҳванд модда таъсирида бўлган, дея хулоса чиқарди. Ҳозирда жиноий иш қўзғаш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Изоҳ (0)