Бокс бўйича ўсмир ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон ва Осиё чемпионатлари ғолиби Бектемир Мелиқўзиев II ўсмирлар ёзги олимпиада ўйинларининг очилиш тантаналарида Ўзбекистон байроғини кўтариб ўтиш бахтига муяссар бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг ахборот хизмати хабар берди.
Олимпиада ўйинлари жорий йилнинг 16—28 август куни Хитойнинг Нанкин шаҳрида ўтказилади.
Маълумот учун, Бектемир Мелиқўзиев халқаро майдондаги илк муваффақиятини 2012 йил Боку шаҳрида (Озарбойжон)да Гейдар Алиев кубоги учун ўтказилган анъанавий мусобақада қўлга киритган. Шундан сўнг, у Россия, Таиланд, Сербия, Озарбойжон каби қатор давлатларда ўтказилган халқаро мусобақаларда совриндорлар сафидан ўрин эгаллаган.
Эслатиб ўтамиз, 2010 йил Сингапурда бўлиб ўтган биринчи ўсмирлар ёзги олимпиада ўйинларининг очилиш маросимида Ўзбекистон байроғини стадион узра олиб ўтиш бахтига чарм қўлқоп устаси Сардорбек Бегалиев (Тошкент вилояти) сазовор бўлган эди.
Изоҳ (0)