Бразилияда ўтган жаҳон чемпионатининг энг яхши тўпурари Хамес Родригеснинг трансфери Мадриднинг «Реал» клубига тахминан 80 миллион еврога тушган эди. Ушбу сарфланган сумманинг деярли ярми колумбиялик футболчининг футболкалари сотувидан қайтариб олинди. Бу ҳақда «Olamsport» хабар берди.
Euromarketing Sport хабарида айтилишича, 1 август ҳолатига кўра, 10 кун ичида бутун дунёда 502 мингта футболка сотиб бўлинган. Бу кунига 50 мингта футболка сотилди, деганидир. Euromarketing Sport раҳбари Херардо Молинанинг сўзларига кўра, бу футбол атрибуткалари орасида рекорд кўрсаткичдир.
Родригеснинг футболкалари сотувидан 40 миллион евро фойда кўрилган. Таққослаш учун, ўтган 2013 йилда умумий ҳисобда «Реал» футболчиларига тегишли футболкалар бутун дунё бўйича бир миллион 450 мингта харид қилинган. Шулардан тахминан бир миллиони Криштиану Роналду исм-шарифи ёзилган футболкалар ҳисобланади.
Изоҳ (0)