Ҳиндистоннинг ғарбий Махараштра штатида кучли ёмғир натижасида содир бўлган ер кўчиши 1 август куни 63 кишининг умрига зомин бўлгани аниқланди. Яна 100 га яқин киши бузилган уйлар остида қолиб кетган. Бу ҳақда штат ҳукумати маълумотига асосланиб, ИТАР-ТАСС хабар берди.
Табиий ҳодиса натижасида Пуна округидаги Малин қишлоғи энг кўп зарар кўрди. 30 июль куни бу ерда содир бўлган ер кўчиши 50 га яқин уйни харобага айлантирди. Саккиз киши босиб қолган уйлар остидан тирик ҳолда қутқариб олинди.
Тахминан 100 киши жалб этилган қутқарув ишлари ҳамон давом этмоқда.
Мазкур туманга Ҳиндистон Ички ишлар вазири Ражнатх Сингх ташриф буюриб, ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди. Штат Бош вазир девонхонаси уларга молиявий ёрдам кўрсатилишини маълум қилди.
Маълумот учун, Ҳиндистонда ёмғирлар мавсуми июлдан сентябргача давом этиб, ҳар йили сув тошқинлари ва ер ўпирилишларига сабаб бўлади. Ўтган йилги шимолий Уттаракханд штатидаги сув тошқини 5ооо кишининг умрига зомин бўлган эди.
Изоҳ (0)