Бундан бир неча ой аввал BMW русумли спорт автомобили ва Cobalt иштирокида содир бўлган йўл ҳаракати ҳодисаси натижасида кома ҳолатида ётган, кейин комадан чиққан қиз 27 июль куни оламдан ўтди. Бу ҳақда Uz24 хабар берди.
2014 йил 27 апрель куни Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур ва Абдулла Қодирий кўчалари кесишмасида BMW 630 ва Cobalt автомобиллари тўқнашиб кетган. Катта тезликда келаётган спорт автомобили Cobalt’га бориб урилган. Cobalt автомобилида ҳайдовчидан ташқари, йўловчи қиз ҳам бўлган. Жароҳатланганлар оғир аҳволда реанимацияга етказилган.
Cobalt ҳайдовчиси авариядан тўққиз кун ўтиб, комадан чиқмай, ҳалок бўлган. Йўловчи қиз эса 27 июль куни вафот этди. Маълум бўлишича, у бундан уч ҳафта аввал комадан чиққан, бироқ ҳеч нима демаган.
Шундай қилиб, тўқнашув натижасида икки киши ҳалок бўлган.
BMW ҳайдовчисининг ҳолати, унга жазо қўлланилган ё қўлланилмагани ҳақида маълумот йўқ. Бундан ташқари, ЙТҲда ким айбдорлиги ҳам айтилмаган.
Изоҳ (0)