LG Electronics компанияси янги турдаги Side-by-Side музлатгичларини фойдаланувчилар эътиборига ҳавола этди. Бу турдаги «кичик» моделларнинг ҳажми 528 ва 581 л оралиғида бўлади. Етакчи музлатгичлар эса 616 л сиғимга эга.
Хусусан, Side-by-Side музлатгичларининг янги етакчи моделлари LG GR-M257SGKR ва GR-M257SGKW — бу компаниянинг илғор технологияси ва виқорли ташқи кўринишни ўзида жамлаган моделлардир. Ушбу моделларнинг визуал қиёфасини маиший дизайн соҳасининг таниқли дизайнери Карим Рашид яратган.
Вертикал жойлашган диод нурли чироқ музлатгичнинг ҳар бир токчасини етарлича ёритади ва оддий лампаларга қараганда бир мунча кам энергия сарфланишини таъминлайди. Кўзга ташланмайдиган, интуитив бошқариладиган, сал тегиб кетса, тезда фаоллашадиган ташқи LED-дисплей музлатгичнинг иш режими ҳақида маълумот беради.
Moist Balance Crisper ва «Тез музлатиш» каби бўлинмалар маҳсулотларнинг барралигини ва уларнинг фойдали хусусиятларини сақлаб қолиш учун ёрдам беради. Moist Balance Crisper сексияси қопқоғининг уячалардан иборат юзаси конденсат вазифасини ўтайди ҳамда сабзавот ва меваларнинг яхши сақланиши учун энг қулай намликни ушлаб туради. Маҳсулотларнинг фойдали моддаларини энг кўп сақлаб қолган ҳолда узоқ муддатга музлатиш учун шокли музлатиш сексиясидан (-35ºC ҳароратда) фойдаланиш мумкин.
LG нинг Side-by-Side сериясидаги барча музлатгичлар ишлаб чиқарувчи 10 йилга кафолат берадиган ишончли ва энергияни тежовчи бақувват компрессорлар билан таъминланган. Шунинг учун ҳам барча моделлар 25 фоизга тинч ишлайди ва энергия истеъмолининг оддий моторларга қараганда юқори синфини А+ (32 фоизгача энергия тежамини) намойиш этади.
LG Total No Frost тизими музлатгичнинг эритилишини талаб қилмайди, бу эса совитиш камерасида конденсат ҳосил қилмасдан, уни гигиеник тоза тутишга имкон беради. MultiAirFlow кўп оқимли музлатиш технологияси совуқ ҳавони камера ичи бўйлаб бир текис тарқатиб, маҳсулотларни янгилигича узоқроқ сақланишига кўмаклашади.
Инновацион ишланма — «Эшик ичидаги эшик» (Door-in-Door) мини-бари музлатгичнинг асосий эшигига кўзга ташланмайдиган қилиб қурилган кичикроқ эшик орқали тез-тез керак бўладиган маҳсулотларни осонгина олишни таъминлаб, музлатгичнинг умумий эшигини камроқ очиш орқали энергия сарфини камайтиришга ёрдам беради.
Изоҳ (0)