Ўзбекистон Давлат санитария-эпидемиологик назорат маркази раҳбари мамлакат шаҳарларида сотилаётган квас ва морс сингари салқин ичимликлар соғлиқ учун хавфли эканини қайд этди. Бу ҳақда «Анҳор» хабар берди.
«Йўл ёқасида оддий, қўлбола бочкаларда сотиладиган ичимликлар таркибида кимёвий ва бактериологик таркибини аниқловчи текширувдан ўтмаган бўлиши мумкин. Шу сабабли, квас, морс ёки шарбатларни ичиш хавфли бўлиши мумкин», — дейди марказ раҳбари Дилшод Қодиров.
Худди шундай, Тошкент ва бошқа катта шаҳарларда учровчи автотцистернадан қуйилган ичимликларини ҳам ичиш соғлиққа зарар келтириши мумкин. Сотувчиларда ичимлик сотиш учун сертификат ва санитария-эпидемиологик назорат маркази рухсатномаси бўлиши керак. Қоидага кўра, сотувчилар ҳужжатларни кўринарли жойга қўйишга ва истеъмолчи сўраганида унга тақдим этишга мажбурдир.
Солиқ қўмитаси нозири Акмал Тиллаев вақти-вақти билан рейдлар ўтказилиб, салқин ичимлик савдоси билан ноқонуний шуғулланаётганлар аниқланишини қайд этди. «Рейдлар вақтида биз ҳажми 25 дан 60 литргача бўлган бочкаларни ман этиб, олиб қўямиз. Истеъмолчилар соғлиғини хавф остига қўйган қоидабузарларни эса жавобгарликка тортамиз», — деди Акмал Тиллаев.
Изоҳ (0)