2014 йилнинг январидан майига қадар Хитойда сотилган смартфонлари сони бўйича Xiaomi компанияси Apple’дан ўзиб кетди. Бу ҳақда Phonearena.com сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Xiaomi смартфонлари Хитойда сотилган барча смартфонларнинг 21 фоизини ташкил этади. Компания бу билан 16 фоиз кўрсаткичга эга машҳур Apple брендидан ўзиб кетди. Хитой бозорида Samsung смартфонлари 23 фоиз натижа билан биринчи ўринни эгаллаб турибди.
Қизиғи шундаки, Xiaomi смартфонларини сотиб олаётганларнинг 70 фоизи аввал Samsung смартфонларини ишлатган. Яна 20 фоизи эса Xiaomi смартфонларининг эски версияларидан янгисига ўтган.
Изоҳ (0)