Айни пайтда АҚШ давлат департаменти консуллик ишлари бюросининг паспорт ва визалар тизимида техник муаммолар кузатилмоқда. Бу ҳақда Американинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати хабар берди.
«Мазкур муаммо бутун дунё бўйлаб кузатилиб, айни бир давлат ёки фуқаролик ҳужжати ёхуд виза тоифасига тааллуқли эмас. Мазкур муаммо туфайли ўз паспортларини, чет элда туғилганлик ҳақидаги консуллик ҳисоботини ёки визаларини ўз вақтида ола олмаётган мурожаат этувчилардан узр сўраймиз. Ҳозирда вужудга келган муаммони ҳал қилиш устида иш олиб бормоқдамиз ва тизим тез орада қайта иш ҳолатига қайтишини кутмоқдамиз», — дейилади хабарда.
«Консуллик бўлими визангиз тайёрлиги ҳақида хабардор қилиш учун сиз билан ДС-160 анкетангизда кўрсатилган телефон рақамингиз ёки электрон почта манзилингиз орқали боғланади. Афсуски, шу техник муаммо туфайли визаларни чоп этиш жараёнини тезлаштиришимизнинг мутлақо имкони йўқ ва визалар тайёр бўлиш санаси ҳақида маълумот бера олмаймиз. Сабрингиз учун олдиндан миннатдорчилик билдирамиз», — дея таъкидланади хабарда.
Изоҳ (0)