Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида теннис бўйича ўтказилган халқаро турнирда ўзбекистонлик Жўрабек Каримов бош совринни қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг ахборот хизмати хабар берди.
Мусобақанинг яккалик баҳсларида Жўрабек туркиялик Сирри Жан Коркмазни 6-0, 5-7, 6-1, россиялик Акшин Мехтиевни 6-0, 6-3 ва Никита Валенсевни 6-0, 6-3 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ярим финалда эса мазкур халқаро турнирда учинчи рақам остида сараланган Жагатай Сами Соке устидан (Туркия) ғалаба қозонди.
Ҳал қилувчи баҳсда Жўрабек Каримов яна бир ўзбекистонлик ёш теннисчи Ҳумоюн Султоновга қарши кортга чиқди. Икки ўзбек теннисчиси ўртасида кечган ўйинда Жўрабек 6-3, 7-6 ҳисобида ғалаба қозониб, турнир бош совринини қўлга киритди.
Изоҳ (0)