Эртага, 1 август куни соат 8:30 дан 13:30 гача Beeline абонентлари SMS, MMS ва GPRS (мобил интернет)дан фойдалана олмайди. Бу ҳақда Beeline алоқа операторининг расмий сайтидаги маълумотга асосланиб Gazeta.uz нашри хабар берди.
Beeline алоқа операторининг изоҳ беришича, бу вақт оралиғида профилактика ишлари олиб борилади. Бошқа алоқа операторлари вақтинча фаолият тўхтатилиши ҳақида ўз сайтларида маълумот бергани йўқ.
Ucell расмий сайтида таъкидланишича, компания 1 август соат 08:30 дан 13:30 гача қўшимча хизматлар (SMS, MMS, WAP, GPRS) фаолиятини чеклайди.
Қайд этиш жоиз, ҳар иккала оператор профилактика овозли қўнғироқларга таъсир кўрсатмаслиг ҳақида хабар берган.
Хабарда таъкидланишича, алоқа операторлари йилда бир марта, Ўзбекистон ОТМ имтиҳонлари пайтида қўнғироқлардан ташқари барча мобил хизматларни ўчириб қўяди.
Изоҳ (0)