«Халқ банки» раҳбарияти иш бошқарувчи, кадрлар бўлими раҳбари ва бошқа масъул ходимлар билан биргаликда эски пуллар тарқатилган нафақахўрларнинг хонадонига ташриф буюрди. Бу ҳақда нафақахўрлардан бирининг аёли Facebook'даги «Ижтимоий назорат» («Обшчественний контрол») гуруҳига жойлаган хабарига асосланиб, Uz24 маълум қилди.
Банк ходимлари хатолик учун узр сўраб, унинг бошқа қайтарилмаслигини таъкидлади. Бундан ташқари, эски пуллар муомалада бўлган пуллар билан алмаштирилди.
Эслатиб ўтамиз, 23 июль куни «Халқ банки»нинг Тўйтепа (Ўрта Чирчиқ) филиали айрим нафақахўрларга эски, муомала учун ярамайдиган, йўқ қилиниши зарур бўлган пулларни нафақа сифатида тарқатган эди. Уларнинг барчасида Халқ банкининг «Эскирган» деб ёзилган тамғаси, босма ва ғазначининг фамилияси бўлган.
Изоҳ (0)