Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасини йиллик 10 фоиз даражада сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда унинг ахборот хизматида хабар берилди.
Ушбу қарор Монетар сиёсатнинг 2014 йилга мўлжалланган асосий йўналишларида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб ҳамда инфляциянинг амалдаги ва кутилаётган даражасини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинди.
Изоҳ (0)