Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов сентябрь ойида Инчхон шаҳрида старт оладиган Осиё ўйинларига қизғин тайёргарлик кўраётган бир вақтда унинг фаолияти Дубай ва Қозоғистондаги футбол жамоалари томонидан кузатилмоқда, деб хабар берди Uff.uz.
Дубай шаҳри маъмуриятига жуда яқин бўлган, БАА давлатида йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган ўзбекистонликлардан олинган норасмий маълумотларга кўра, Дубай шаҳри номини ҳимоя қиладиган клублардан бири Миржалол Қосимовни кузатмоқда. Аниқроғи, уларда терма жамоа мураббийига таклиф билан чиқиш режаси бор.
Бунинг учун Қосимов Ўзбекистондаги барча терма жамоалардан озод бўлиши керак. Араблар эса айнан шуни кутмоқда. Улар Қосимовга кучли мураббий сифатида қараяпти.
Бундан ташқари, Миржалол Қосимов билан Қозоғистон клублари ҳам қизиқаётгани ҳақида маълумотлар бор.
Эслатиб ўтамиз, бир ҳафта давомида 1991 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги футболчилардан иборат терма жамоа керакли йиғинларни олиб борди. Ўтказилган барча ўртоқлик ўйинларида ғалаба қайд этилди. Бу эса, Қосимовнинг тўғри йўлдан кетаётгани, шу билан биргаликда, ёш, янги жамоа шаклланаётганини англатмоқда.
Изоҳ (0)