Facebook мобил дастуридаги суҳбатлашиш функциясини Messenger’га ўтказиши ҳақида апрелда хабар берилган эди. Компания фойдаланувчиларни бу ҳақда огоҳлантиришни бошлади, деб ёзади The Verge’га асосланиб «Пароль» нашри.
Яқин орада смартфон орқали Facebook’да суҳбатлашишнинг ягона йўли Messenger’дан фойдаланиш бўлиб қолади.
Facebook ҳозирча ҳеч кимни мажбурлаётгани йўқ, лекин тармоқдаги суҳбатлашиш тўлиқ Messenger дастурига ўтгунча огоҳлантириш ишлари олиб борилади ва бу ўзгариш катта тезлик билан яқинлашиб келяпти.
Сайтга компьютердан кирувчилар учун ўзгаришлар сезилмайди, суҳбатлашиш, унинг иконкаси ва жойи худди ўз ҳолидек қолади.
Messenger’дан бугунги кунда ойига 200 миллион киши фойдаланади. Facebook эса тармоқ аъзоларининг барчаси ундан фойдаланишини истамоқда. Чунки Messenger ёрдамида дўстлар билан суҳбатлашиш тез ва қулай. Шунингдек, у орқали овозли хабарлар ва стикерларни юбориш имконияти мавжуд.
Изоҳ (0)