Барбадослик официант Кайсон Форд иш вақтида футболчи Робин ван Перси билан бирга суратга тушгани учун икки ҳафтага ишдан ҳайдалди. Бу ҳақда Stadion.uz хабар берди.
VIP залда Ван Персини кўриб қолган Форд у билан бирга суратга тушишни илтимос қилди. Голландиялик футболчи бунга рози бўлди.
Аммо ресторан раҳбарияти официантнинг овқатланиш залида телефондан фойдаланганини қоида бузиш деб ҳисоблаб, уни ишдан бўшатди. Шунингдек уларни суратга олган бошқа бир официант ҳам жазоланди.
Маълумот учун, Ван Перси бир ҳафтадан буён оиласи билан Барбадосда ҳордиқ чиқармоқда.
Изоҳ (0)