27 июль, якшанбага ўтар кечаси Маниладаги шифохоналардан бирида 100 миллионинчи филиппинлик дунёга келди. Бу ҳақда Daily News хабар берди.
Филиппиннинг мансабдор шахслари ширинлик, совғалар ва махсус сертификат билан Чонелин Сентино деб исм берилган қизчанинг оиласини қутлаш учун ташриф буюрди.
Айни дамда, аҳоли сони бўйича дунёда 12-ўринда турувчи мазкур мамлакат ҳукумати аҳоли яшаш даражасини яхшилаш борасида бош қотирмоқда.
Хусусан, БМТ инсон фаолияти билан боғлиқ фонди (UNFPA)нинг Филиппиндаги вакили Клаус Бек «Аҳолининг нафақат миқдорига, балки унинг ҳуқуқ ва имкониятларига ҳам урғу бериш керак», — деб айтди.
Шунингдек, у аҳолининг 54 фоизини 25 ёшгача бўлганлар ташкил этишини ёдга олиб, Филиппиннинг ёшларни таълим ва иш билан таъминлаши лозимлигини қайд этди.
Изоҳ (0)