Астрахань яқинига қулаган МиГ-29 самолётининг учувчиси ҳаво кемасини қутқараман деб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Вести» хабар берди.
Самолёт ўқув машғулотлари бажарилаётган вақтда Астрахандан 30 километр узоқликда, турар жой пуктларидан четроққа қулади.
Россия Мудофаа вазирлигининг расмий вакили генерал майор Игор Конашенковнинг маълум қилишича, парвозлар раҳбари учувчига катапульта воситасида самолёт бортини тарк этиши ҳақида буйруқ берган, бироқ учувчи самолётни асраб қолиш учун штурвални қўйиб юбормаган ва натижада ҳалок бўлган.
Маҳаллий аҳолидан ҳеч ким жабр кўрмади. Авиаҳалокатдан сўнг бошланган ёнғин 30 нафар ўт ўчирувчи ва еттита техника ёрдамида ўчирилди.
Воқеа содир бўлган жойга Россия Мудофаа вазирлигининг комиссияси юборилди.
Изоҳ (0)