Япония 26 июль, шанба куни Шимолий Кореянинг шарқий қирғоқбўйида кичик масофали баллистик ракеталарни синовдан ўтказгани учун Пхенянга нисбатан расмий эътироз билдирди. Бу ҳақда айни дамда Лотин Америка давлатларида сафарда бўлган Япония Бош вазири Синдзо Абенинг ахборотига таяниб, ИТАР-ТАСС хабар берди.
Жанубий Корея қуролли кучлари штаблари раҳбарлари бирлашган қўмитасининг маълум қилишича, баллистик ракеталар 21:40 (Тошкент вақти билан 17:40)да учирилган. Тахминларга кўра, синовдан ўтказилган ракеталар «Скад» турида бўлиб, узоқлиги 500—600 километрни ташкил этган.
Синдзо Абе КХДРнинг ядровий ва ракета дастурлари иқтисодиётнинг тикланиши билан тўғри келмаслигини тушуниб етиши кераклигини, шунингдек, бу ҳаракатлар БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясини бузиш эканлигини таъкидлаб ўтди.
Қўмитанинг қайд этишича, Пхенян ракеталарни учиришдан аввал Япон денгизидаги ҳеч бир зонани парвоз ва кемачилик учун ёпиқ деб эълон қилмаган.
Бундан аввал КХДРнинг расмий ОАВлари миллий байрам — 1950—1953 йиллардаги икки Корея урушида эришилган Ғалаба куни муносабати билан ўқув ракеталари учирилгани ва унда мамлакат етакчиси Ким Чен Ин ҳам иштирок этгани ҳақида хабар қилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил бошидан бери КХДР кичик масофали баллистик ракеталарни жами 15 маротаба синовдан ўтказди.
Изоҳ (0)