26 июль куни Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги 1991 ва ундан кейинги йилларда туғилган футболчилардан иборат терма жамоа Тошкентнинг «Пахтакор» клубига қарши назорат учрашувини ўтказди ва йирик 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ҳақда Stadion.uz хабар берди.
Ўйиннинг дастлабки дақиқалариданоқ ҳужум уюштирган терма жамоа аъзолари 12-дақиқага келиб, «Пахтакор» дарвозасини икки бор ишғол этди. Ҳар иккала голга ҳам Сардор Рашидов муаллифлик қилди.
Иккинчи бўлим ҳам асосан миллий терма жамоа футболчилари устунлигида ўтди ва Наврўз Олимов, Жамшид Искандеров ва Егор Кримецларнинг голлари эвазига Қосимов шогирдлари ўйинни йирик ҳисобдаги ғалаба билан якунлади. «Пахтакор» ҳимоячиси Максимилиан Фомин ҳисобига эса автогол ёзилди.
Хабар берганимиздек, Миржалол Қосимов мазкур йиғинда жами 26 нафар футболчини синовдан ўтказади ва сентябрь ойида Инчхон шаҳрида старт оладиган Осиё ўйинларига борадиган таркибни аниқлайди.
Маълумот ўрнида, жароҳати туфайли дастлабки икки назорат учрашувини ўтказиб юборган «Пахтакор» ҳимоячиси Даврон Ҳошимов миллий терма жамоа йиғинига келиб қўшилган.
Ўзбекистон терма жамоаси — «Пахтакор» (назорат ўйини): 6:0
Голлар: Сардор Рашидов (4), (12-пеналтидан), Наврўз Алимов (56), Максимилиан Фомин (65-автогол), Жамшид Искандеров (68), Егор Кримец (77)
Ўзбекистон: Суюнов (Худоёров, 60), Мустафоев (Мирабдуллаев, 75), Кримец, Йўлдошев, Исроилов (Ҳошимов, 61), Козак (Собирхўжаев, 71), Аҳмедов, Рашидов, Искандеров (Дадабоев, 71), Сергеев, Олимов.
«Пахтакор»: Лобанов (Рибкин, 46), Мерзляков (Фомин, 83), Фомин (Исроилов, 69), Убайдуллаев (Соҳибов, 14), Болтабоев, Махарадзе (Иб.Абдуллаев, 60), Қиличев (Убайдуллаев, 60), Андреев (Иброҳимов, 81), Каримов (Давлатжонов, 81), Машарипов, Рогованов (Юсупов, 46).
Изоҳ (0)