Хитойнинг Сичуан провинциясидан дунёдаги энг катта учар ҳашарот топилди. Бу ҳақда Daily Mirror нашри хабар берди.
Тиш ва қисқичлари ҳам узун бўлган мазкур ҳашаротнинг катталиги қанотларини ёйганда 21 сантиметрга тенг келади.
Ғарбий Хитойдаги Ҳашаротлар музейи мутахассислари томонидан ўрганилган мазкур ҳашарот коридалидлар оиласига мансуб экани аниқланди. Коридалидлар эса, ўз навбатида, Хитой, Вьетнам ва Ҳиндистонда учровчи катта қанотли ҳашаротлар тоифасига киради.
Маълумот учун, бунга қадар Жанубий Америкада учровчи 19,1 сантиметрлик ниначи дунёдаги энг катта ҳашароти ҳисобланар эди.
Изоҳ (0)