Кузда тақдим этилиши кутилаётган iPhone 6 дисплейи сапфир биллури билан ҳимояланиши ва уни пичоқ ҳам қира олмаслиги тахмин қилинаётган эди. Аммо iPhone 6 дисплейи синовдан ўтказилган ва унда сапфир биллури ишлатилмаган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Gizmodo маълумотига асосланиб «Парол» нашри хабар берди.
Расман тасдиқланмаган хабарларга кўра, iPhone 6 дисплейи сапфир биллури билан қопланиши кутилаётган бир пайтда, Маркез Бровнли iPhone 6 дисплейини синовдан ўтказди ва видеони YouTube’га жойлади. Видеога кўра, ушбу дисплей сапфир биллури билан ҳимояланмаган.
iPhone 5s смартфонининг асосий тугмасида сапфир биллури ростдан ишлатилган ва у қумқоғоз билан берилган «қийноқлар»га бардош бера олган. Лекин синов «қийноқ»лари натижасида iPhone 6 дисплейида чизиқлар, қирилишлар ҳосил бўлган.
Агар синовдан ўтказилган дисплей ростдан iPhone 6’га тегишли бўлса, у ҳолда бу дисплей мустаҳкам, лекин сапфир биллури билан ҳимояланмаган. Акс ҳолда камондан ўқ отиб уни парча-парча қилиб бўлмас эди. Ёки iPhone 6 дисплейи ҳақидаги миш-мишлар шунчаки ҳаёл.
Изоҳ (0)