Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ижроия Қўмитаси Равшан Эрматовни «Ўзбекистон Футбол Федерацияси» фахрий нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги қарорини эълон қилди.
Ўзбекистон футболини дунёга олиб чиқишда кўрсатиб келаётган тинимсиз меҳнати, хизмати ва жасорати, Ўзбекистон ҳакамлар мактабининг шуҳратини бутун дунёга ёйишда Ватанига сидқидилдан хизмат қилаётган, мамлакатда футболни янада ривожлантириш ва унинг оммавийлашувини, шунингдек, халқаро футбол майдонларида Ўзбекистон номини ва байроғини баланд кўтариш йўлида қўшаётган улкан ҳиссаларини рағбатлантириш мақсадида ФИФА рефериси Равшан Эрматов «Ўзбекистон Футбол Федерацияси» фахрий нишони билан тақдирлаш тўғрисида Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ижроия Қўмитаси
Қарор қилади:
ФИФА рефериси Ирматов Равшан Сайфиддинович Ўзбекистон футболи довруғини ёйишда қилган хизматлари учун алоҳида шахсларга бериладиган «Ўзбекистон Футбол Федерацияси» фахрий нишони билан тақдирлансин.
Бундан аввал хабар берганимиздек, бугун Равшан Эрматов «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланди.
Изоҳ (0)