23 июль куни Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси Туркиядаги сўнгги назорат учрашувида майдонга тушди. «Қалдирғочлар»нинг Истанбулдаги сўнгги рақиби Батумининг «Динамо» клуби бўлди. Бу ҳақда Olamsport хабар берди.
Бу икки жамоа бунгача ҳам ўзаро куч синашган ва унда 1:0 ҳисобида грузияликлар ғалаба қозонганди. Кечаги ўйинда эса ҳисоб очилмади.
24 июль кечқурун «Бунёдкор» Тошкентга қайтиб келди.
Изоҳ (0)