Шотландияда бўлиб ўтган Ҳамдўстлик ўйинларида иштирок этган қизларнинг селфиси қиролича Елизавета II туфайли машҳур бўлиб кетди. Бу ҳақда The Telegraph хабар берди.
Хоккей бўйича учрашувни ўт устида ўтириб томоша қилиш учун ташриф буюрган қиролича тасодифан Австралиядан келган Жейд Тейлор ва Брук Периснинг селфисига тушиб қолган. Кадрга ўзи ҳам тушиб қолганини сезган қиролича четга қочишга уринмаган, аксинча, смартфон камерасига қараб, табассум қилган.
Тейлор ва Перис суратларни Twitter’га «Қиролича бизнинг селфини фотобомбага айлантирди!» деган изоҳ билан жойлаштирди. Қисқа муддат ичида сурат 4000 марта ретвит қилинди.
Изоҳ (0)