Мумбайлик жарроҳлар етти соат давом этган операцияда 17 ёшли Ашик Гаваининг 232 та тишини олиб ташлади. Бу ҳақда BBC News’ хабар берди.
Ашикнинг ота-онаси фарзандининг ўнг жағида пайдо бўлиб, ярим йил давомида оғриқ бериб келаётган шишдан шикоят қилиб, шифокорга мурожаат қилди. Шифокорлар боланинг одонтома — оғизда ортиқча қаттиқ тўқималар пайдо бўладиган туғма касаллик билан оғриётганини аниқлади ва етти соатлик операцияни амалга оширди. Шундан сўнг Ашикда 28 та тиш қолди.
Шифокорларнинг айтишича, беморнинг оғзида марваридга ўхшаш кўплаб тиш бўлган. Икки жарроҳ ва уларнинг яна икки нафар ёрдамчиси операция давомида битта катта тишни олиб ташлашда муаммога дуч келган. Олиб ташлай олмагач, махсус бормашинада уни майдалашга тўғри келган.
Operaция муваффақиятли ўтиб, ўсмирнинг жағ тузилиши сақлаб қолинган.
Шифохона стоматология бўлими раҳбари Сунандра Дуварнинг айтишича, бу каби операциялар аввал ҳам амалга оширилган. Бироқ бунга қадар шифокорлар энг кўпи 37 та тишни олиб ташлаган.
Изоҳ (0)