Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истоминнинг АҚШда ўтказилаётган турнирдаги иштироки яна муддатидан аввал якунланди. Бу ҳақда Olamsport хабар берди.
Нотекис ўйин намойиш этаётган Денис Истомин турнирнинг иккинчи даврасида дунёнинг 91-ракеткасига ютқазиб қўйди.
Атланта шаҳрида ўтказилган баҳсда Денис словакиялик Лукаш Лацкога қарши кортга чиқди. Илк сетни 7:5 ҳисобида ютиб олган ўзбекистонлик теннисчи иккинчисида рақибига умуман қаршилик кўрсатмади — 1:6. Ҳал қилувчи учинчи сетда Лацкода ғалабага бўлган ишонч кучлилик қилди.
6:4 ҳисобида зафар қучган Лукаш уч сет натижасига кўра, чорак финалга йўлланма олди.
Изоҳ (0)