Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг махсус вазифалар бўйича элчиси Илҳомжон Неъматов нафақага чиқаётгани муносабати билан ўз вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда «Кун» хабар берди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, бу ҳақдаги қарор Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов томонидан қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Илҳомжон Неъматов 2013 йил августида ТIVнинг махсус вазифалар бўйича элчиси этиб тайинланган эди. Бундан аввал у Ўзбекистоннинг АҚШдаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси лавозимида фаолият олиб борган.
ТИВ матбуот хизмати хабарида Неъматовнинг ўрнига ким тайинлангани ҳақида ахборот берилмаган.
Изоҳ (0)