Энг йирик алоқа оператори Beeline (Унител МЧЖ ва Бузтон МЧЖ ҚК) Андижон вилояти ҳудудидаги GSM ва 3G тармоқлари қопламининг доираси ва сиғимнинг кенгайгани ҳақида хабар беради.
Андижон, Асака ва Марҳамат ҳудудларида янги база станциялари ишга туширилди ва бунинг натижасида алоқа ва мобил Интернет сифати сезиларли даражада яхшиланди.
Воқеани шарҳлар экан, Унител’нинг Шарқий ҳудудий филиали директори Санжарбек Иминов шундай деди: «Андижон — кўп миқдорли йирик корпоратив мижозларга эга истиқболли ҳудуд. Beeline тармоғининг муваффақиятли ривожланиши абонентларнинг ишончини қозонган ҳолда келажакка дадил назар билан қараш имконини беради».
Қўшимча қувватларни ўрнатиш натижасида вилоят марказидаги Сарвонтепа ва Айлана кўчаларида, Шаҳрохон туманидаги Дулан, Хўжаобод туманидаги Дилкушод ва Асака туманидаги Дурмон қишлоқларида сигнал сифати яхшиланди.
Изоҳ (0)