Nowhereelse, BGR, Apple Insider нашрлари ва iDownload блоги кузда тақдим этилиши кутилаётган iPhone 6 смартфони ҳақидаги тахминлар ва миш-мишлар қанчалик ҳақиқатга яқинлигини баҳолади. Бу ҳақда LookAtMe маълумотига асосланиб «Парол» нашри хабар берди.
iPhone 6 смартфонининг дисплейи 4,7 дюйм бўлиши 100% ишончли хабар деб топилди. смартфон дизайни iPod Touch дизайни билан ўхшаш бўлади, деган тахмин 95% кўрсаткич билан иккинчи ўринни эгаллади. Такомиллашган Touch ID – бармоқ сенсори ўрнатилиши ҳақидаги хабар эса 85% натижа қайд этди.
Шунингдек, iPhone 6’да сапфир биллуридан ишланган дисплейнинг ўрнатилиши — 60%, кучлироқ батарея — 45%, бармоқ билан дисплей тугмаларини сеза олиш — 25 %, симсиз зарядлаш — 20%, смартфоннинг орқа томонида нур таратиб турадиган Apple логотипининг бўлиши — 10% ишончли деб топилган.
Изоҳ (0)