Lava Mae хайрия ташкилоти сан-Франсискода яшайдиган 6400 нафар уйсизлар учун автобусда бепул ҳаммом яратиш лойиҳасини эълон қилди. Бу ҳақда Mashable нашри маълумотига асосланиб «Парол» нашри хабар берди.
Лойиҳа харажатларининг катта қисми Google компаниясининг 100 000 доллар гранти асосида қопланди. Ташкилот 75 000 долларга автобус сотиб олди ва уни иккита душ билан жиҳозлади.
Бу лойиҳа уйсиз, умидсиз аҳоли ўзларини тиклаб олиши учун имкон беради. Ўз ҳолатини яхшилашни истайдиган, лекин кўчада яшаб, кир-ифлос юрадиган инсонларни ҳеч ким иш учун суҳбатдан ўтказишни, унга яшаш жойи беришни истамайди ва у инсонийлик туйғусидан узилиб қолади, дейди Lava Mae асосчиси Дониэсе сандовал.
Изоҳ (0)