Шанхай ҳокимияти McDonald’s, Pizza Hut ва KFC ресторанлар тармоғига муддати ўтган гўштли ярим тайёр маҳсулотларни етказиб беришда гумон қилинаётган компания фаолиятини тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда Синьхуа агентлигига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
20 июль куни озиқ-овқат маҳсулотлари ва даволаш воситалари сифатини назорат қилиш бўйича Шанхай бошқармаси Shanghai Husi Co Ltd. компанияси ишлаб чиқарган барча гўштли маҳсулотларни сотувдан чиқариш ҳақида қарор чиқарди.
Маҳаллий телевидение олиб борган текширув натижаларига кўра, фабрикада «яшил тусга кирган ва ёмон ҳид тарқатаётган гўшт» қайта ишланиб, музлатилган ва янги истеъмол қилиш муддати билан қадоқланган. Шундан сўнг ярим тайёр маҳсулотлар емакхоналар тармоғига етказиб берилган. South China Morning Post нашрининг маълум қилишича, компания мижозлари бундан бехабар бўлган.
Маълумот учун, 50,47 миллион долларлик маблағ билан рўйхатдан ўтган Shanghai Husi Food., Ltd Американинг US. OSI Group компаниялар гуруҳига киради.
Изоҳ (0)