Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 20 июль куни Тошкентда ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлади. Терма жамоа бош мураббийи мазкур йиғинга жами 26 нафар футболчини чақирган. Бу ҳақда Uff.uz хабар берди.
Қосимов ушбу йиғинда 1991, 1992 ва ундан кейинги йилларда туғилган футболчилардан иборат таркибни синовдан ўтказади. Улар орасидан шу йилнинг август ойида Кореянинг Инчхон шаҳрида бошланадиган Осиё ўйинларининг футбол мусобақасида иштирок этадиган таркиб сараланади. Эслатиб ўтамиз, Осиё ўйинларида 23 ёшгача бўлган футболчилар иштирок этиши белгиланган.
Мазкур йиғин давомида терма жамоа аъзолари 22 июль «Навбаҳор», 24 июль «Металлург», 26 июль Тошкентнинг «Пахтакор» ва 28 июль куни «Олмалиқ» клубларига қарши назорат учрашувларини ўтказади.
20—28 июль кунлари бўлиб ўтадиган миллий терма жамоа йиғинига чақирилган футболчилар рўйхати:
Дарвозабонлар:Муҳиддин Худоёров («Андижон»)Абдукарим Муҳаммедов («Бунёдкор»)Элдорбек Суюнов («Насаф»).
Ҳимоячилар:Салим Мустафоев («Локомотив»)Бобур Йўлдошев («Локомотив»)Сардор Раҳмонов («Локомотив»)Шерзод Файзиев («Машъал»)Жавлон Мирабдуллаев («Андижон»)Азамат Исроилов («Олмалиқ»)Егор Кримец («Пахтакор»)Акбар Исматуллаев («Пахтакор»)Улуғбек Дадабоев («Насаф»)Владимир Козак («Пахтакор»)
Ярим ҳимоячилар:Азим Аҳмедов («Навбаҳор»)Павел Смоляченко («Нефтчи»)Сардор Мирзаев («Локомотив»)Диёр Туропов («Олмалиқ»)Жамшид Искандеров («Пахтакор»)Сардор Собирхўжаев («Бунёдкор»)Сардор Рашидов («Бунёдкор»)Алибобо Раҳматуллаев («Бунёдкор»)Дилшод Жўраев («Бунёдкор»)Фаррух Сайфиев («Насаф»)
Ҳужумчилар:Наврўзбек Олимов («Қизилқум»)Игор Сергеев («Пахтакор»)Шаҳзод Нурматов («Металлург»)
Изоҳ (0)