Колумбия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Хамес Родригеснинг нимчорак финал босқичида Уругвай дарвозасига киритган голи мусобақанинг энг чиройли голи, деб топилди. Бу ҳақида ФИФА сайтига асосланиб, Uff.uz хабар берди.
Родригеснинг голига ФИФА сайтининг миллиондан ортиқ фойдаланувчиси овоз берган. Хамес бундай эътирофга сазовор бўлган учинчи жанубий америкалик футболчи бўлди.
Унгача 2006 йил аргентиналик Макси Родригес ва 2010 йил уругвайлик Диего Форланларнинг голи энг чиройли гол сифатида эътироф этилганди.
Изоҳ (0)