App Annie 2014 йилнинг иккинчи чораги якунларига кўра iOS ва Android дастурлари статистикасини эълон қилди. Бу ҳақда Phonearena.com сайти маълумотига асосланиб «Парол» нашри хабар берди.
Уч ой давомида 150 миллионта Android дастурлари юклаб олинган бўлса, iOS дастурларининг юклаб олинганлик сони 100 миллионтани қайд этган.
Юклаб олинганлик бўйича Android дастурлари iOS дастурларидан 1,5 баробар кўп. Аммо даромад кўриш борасида анча паст натижа кўрсатган: Android дастурлари учун фойдаланувчилар 60 миллион доллар сарфлаган бўлса, iOS дастурлари учун эса 100 миллион доллар сарфланган.
Изоҳ (0)