The New York Times газетаси янгиликлар агрегатори бўлган Vellum сайтини тақдим этди. Бу ҳақда Lifehacker сайти маълумотига асосланиб «Парол» нашри хабар берди.
Vellum сайтига Twitter’даги профилингиз орқали аъзо бўласиз ва у сиз ўқийдиган аккаунтларнинг Twitter’га жойлаган линкларидан янгиликлар лентасини ҳосил қилиб беради.
Vellum сайтидан манбанинг сарлавҳаси ва у ҳақидаги қисқача маълумотни ўқиш мумкин. Хабарнинг давоми эса линк олинган сайтга ўтиб ўқилади.
Эслатиб ўтамиз, «Дарё» нашри ҳам «Томчи» номли янгиликлар агрегаторини ишга туширган.
Изоҳ (0)