Германия терма жамоаси футболчиси Месут Ўзил Facebook’да 23 нафар бразилиялик боланинг операцияси учун маблағ ажратишини маълум қилди, дея хабар берди Huffington Post.
Май ойида YouTube’га ярим ҳимоячининг BigShoe болалар соғлиғини сақлаш хайрия кампаниясига қўшилиш ниятида экани ҳақидаги видео жойланган эди. У 11 нафар бразилиялик боланинг операциясини молиялаштиришга ваъда берганди.
Куни кеча Ўзил 11 болани эмас, балки Германия жамоасининг ҳар бир аъзоси номидан 23 нафар боланинг даволаниши учун пул ажратишини Facebook орқали маълум қилди.
«Бу Бразилия аҳолисининг меҳмондўстлиги учун шахсий миннатдорчилигим бўлади», — деб ёзган Ўзил ижтимоий тармоқда.
Маълумот учун, Германия терма жамоаси ўйинчиларига 400 минг доллардан кўпроқ мукофот пули ажратилиши кутилаётгани қайд этилган эди.
Изоҳ (0)