Samsung компаниясининг 200 нафарга яқин менежерлари ўз хоҳишлари билан яқинда олган устама маошларининг чорак қисмини компанияга қайтарди. Бу ҳақда The Verge нашри маълумотига асосланиб «Парол» нашри хабар берди.
Компания 2014 йилнинг иккинчи чорагида яхши натижа қайд этмаган ва кутилган фойда кўрмаган. Шу сабабли яхши иш фаолияти учун устама билан тақдирланган ходимлар томонидан 2,92 миллион доллар компанияга қайтариб берилган.
Хабарда таъкидланишича, бундай ҳолатлар Жанубий Корея компанияларида биринчи марта қайд этилаётгани йўқ.
Изоҳ (0)