Украинанинг БМТ Хавфсизлик кенгашидаги доимий вакили Юрий Сергеев бугун, 18 июль куни Malaysia Airlines самолёти ҳалокатига Россиянинг дахлдорлигини исботловчи далилларни келтиришини маълум қилди, деб хабар бермоқда Segodnya.ua.
«Украина ‘Боинг-777’ самолёти ҳалокатида Россиянинг ҳарбий дахлдорлигига доир далилларни тақдим этади. Бу жиноят ҳар томонлама ўрганиб чиқилиши керак», — деб ёзди у ўзининг Twitter’ида.
Бугун, 18 июль куниб Бирлашган миллатлар ташкилоти Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилиши бўлиб ўтади. Кун тартибига икки муҳим масала: Россиянинг Шарқий Украинага аралашуви ва самолёт ҳалокати масалалари қўйилган.
Изоҳ (0)