«Локомотив» (Ўзбекистон) жамоасининг «Брюн» клуби (Чехия) билан кечган ўйинида дуранг натижа қайд этилди. Бу ҳақда Uff.uz хабар берди.
Австриядаги йиғин доирасида «Локомотив» жамоаси дастлабки ўртоқлик учрашувини Чехиянинг «Брюн» клубига қарши ўтказди.
Ўйиннинг 59-дақиқасида чехлар ҳисобни очишди. 90-дақиқада «темирйўлчилар»нинг янги ҳимоячиси Артём Филипосян ўзини кўрсатиб, рақиб дарвозасини ишғол қилди — 1:1. Баҳс айнан шу ҳисоб билан ўз якунига етди.
«Локомотив» (Ўзбекистон) — «Брюн» (Чехия) 1:1
Гол: Филипосян 90
«Локомотив»: Темур Жўраев, Шавкат Муллажонов, Бобур Йўлдошев, Ислом Тўхтахўжаев, Салим Мустафоев, Лутфулла Тўраев, Жасур Ҳасанов, Фозил Мусаев, Дилшод Раҳматуллаев, Алишер Шоғуломов, Александр Гейнрих.
Энди «Локомотив» 19 июль куни Дортмунднинг «Боруссия Д» клубига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Изоҳ (0)