53 ёшли швед олими Сверкер Йоханссон «Википедия»даги энг серунум муаллифлардан деб топилди. У ўз мақолалари миқдорини 2,7 миллионга етказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Index.uz хабар берди.
Сверкер Йоханссоннинг Lsjbot дастури интернетга жойланаётган янги маълумотларни ўрганиб чиқиб, мақола сифатида бирлаштиради ва электрон энциклопедияга жойлайди. Мазкур дастур мақолалари швед «Википедия»сидаги барча мақолаларнинг 10 фоизини ташкил этади.
Аниқланишича, Йоханссон энциклопедияга кўпроқ ҳайвон турлари ҳақидаги маълумотларни жойлаган.
Айрим муаллифлар швед олимининг мақолалари юзаки маълумотларга эга эканидан шикоят қилмоқда. Бироқ ўқувчилар ана шундай мақолаларга тез-тез мурожаат қилади.
Изоҳ (0)