Хитой халқ республикаси раисининг Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан бўлган учрашувида Хитой Россияни футбол бўйича жаҳон чемпионати — 2018 ўйинларини ўтказишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
ХХР раиси Си Цзиньпин жаҳон чемпионатини ўтказиш эстафетасининг Россияга топширилиши мамлакатнинг дунёдаги нуфузи ошиб бораётганининг ёрқин далили эканини таъкидлади.
«Хитой финал босқичига чиқиш-чиқмаслигидан қатъий назар, биз тадбирни муваффақиятли ташкиллаштириш учун Россияга ҳар томонлама кўмак берамиз», — деб ваъда берди Си Цзиньпин.
Изоҳ (0)