Ўзбекистон номидан иштирок этган модель Виктория Снисаренко «Евроосиё гўзали — 2014» танловининг ғолиби деб топилди. Бу ҳақда Anhor.uz хабар беради.
Туркиянинг Анталия шаҳрида олтинчи марта ўтказилган мазкур танловда 24 та давлат иштирокчилари қатнашди.
Тадбир давомида «Европа гўзали» деб украиналик номзод топилган бўлса, грузиялик қатнашчи «Осиё гўзали»га айланди.
Ўзбекистонлик қатнашчи Снисаренко эса асосий «Евроосиё гўзали — 2014» унвонини қўлга киритди.
Изоҳ (0)