15 июль, сешанба тонгида Берлиндаги Бранденбург дарвозаси олдида жаҳон чемпионати ғолибларини кутиб олгани ярим миллионга яқин мухлис тўпланди, деб ёзади Daily Mail.
Филип Лам бошчилигида Германия терма жамоаси «Жаҳон чемпионати — 2014 ғолиблари» деб ёзилган ва тўрт юлдуз билан белгиланган Boeing - 747 хусусий самолётидан тушиб келди.
«Ғолиблик қандай бўлишини ҳис қилганимиздан хурсандмиз, — деди Швайнштайгер ARD каналига берган интервьюсида. — Бу сафар, Худога шукур, биз ўзимиз билан кубокни олиб келдик».
Изоҳ (0)